16:51 / 10.08.2017
5 635

Facebook янги Watch видеоплатформаси ишга туширилганини эълон қилди

Facebook янги Watch видеоплатформаси ишга туширилганини эълон қилди
Facebook ижтимоий тармоғи тез орада Watch видеоплатформаси ишга туширилишини эълон қилди. У турли томоша ва муаллифлик шоулари, жонли эфирларни видеоблогларга жойлаштириш учун қўлланилади, деб ёзади Кун.уз нашри.

"Биз Watch – янги платформасини тақдим этамиз. У Facebook тармоғида видеолавҳаларни намойиш этишга мўлжалланган. Платформадан мобил телефон, стол компьютери ва ноутбуклар, шунингдек, телевизорлар учун иловалар орқали фойдаланиш мумкин", - дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, машҳур YouTube видеохостингидан фарқли равишда Watch хизматидан фақат муаллифлик томошаларида фойдаланиш мумкин бўлади. Бунинг учун компания билан ҳамкорлик келишувларига эришиш талаб этилади. TechCrunch портали маълумотларига кўра, агар муаллиф реклама лаҳзаларини эътиборга олса, унинг 45 фоиз даромади Facebook компаниясига ўтади.

Пресс-релизда ёзилишича, янги платформада бир нечта бўлим бўлади.

Янги хизматдан дастлаб АҚШ фуқаролари фойдалана олишади. Кейинчалик у бошқа мамлакатларга ҳам жорий этилади. Унинг қачон ишга тушиш муддатига ойдинлик киритилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook янги Watch видеоплатформаси ишга туширилганини эълон қилди