Психологлар сиз Instagram’га жойлайдиган суратларга қараб пайдо бўлаётган депрессиянинг илк аломатларини аниқлаши мумкин, деб ёзади «Дарё» нашри.
Бир нечта асосий белгилар бор. Катта эҳтимол билан тушкунлик ёқасида турган фойдаланувчининг фотосуратлари оқ-қора ва «кимсасиз» бўлади, чунки уларнинг муаллифи аста-секинлик билан ижтимоий алоқалардан узоқлашади.
Барча белгилар депрессияни самарали тарзда аниқлашга хизмат қилиши учун Гарвард ва Вермонт университетлари олимлари уларнинг барчасини махсус дастурга тўплади. Таъкидланишича, у ҳолатларнинг 70 фоизида депрессив аҳволни аниқлайди.
Алгоритмни яратиш учун илгари депрессиядан азоб чеккан 166 фойдаланувчининг 43 950 та фотосуратидан фойдаланилди.
Сўнг аввалги тадқиқотларнинг кишилар суратларни таҳрирлашда ёрқинлик, тўйинганлик ва қоронғилик борасидаги танловлари ҳақидаги хулосаларни қўллаган ҳолда, фотосуратлар таҳлил қилинди.
Депрессияга чалинган одамлар суратларни кўк, қора ёки кулранг тонларда жойлаштиришга кўпроқ мойил бўлади. Дастур бу аломатларни 70 фоиз ҳолларда аниқлашга эришди.
Психологлар ишонч билдиришича, бу дастур мутахассисларга руҳий касалликлар юзага келишини олдиндан аниқлашда ёрдам бериши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...