2025 йилга бориб йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи самолётлар ҳайдовчисиз парвоз қилиши мумкин, деб ёзади Кун нашри мазкур соҳа вакилларининг шундай хулосасига асосланиб.
2025 йилда масофадан бошқарилувчи лайнерлар пайдо бўлади, бу ташувчи-компанияларга йилига 35 миллиард доллар тежаш имконини беради. Биринчи навбатда учувчилар маошига йўналтирилувчи харажатлар сезиларли равишда қисқаради.
Умуман олганда, йўловчилар учун ҳам маълум маънода қулайлик туғилади, зеро парвознинг автоматлашуви чипталар нархининг 10 фоизга арзонлашишига олиб келади. Тўлиқ автопилот технологияси устида Boeing каби гигант ишламоқда. Компания учувчининг ўрнига сунъий интеллект қарор қабул қилувчи дастурий таъминот ишлаб чиқаради.
Бироқ йўловчилар ҳозирча бундай салоҳиятдан хавфсирашмоқда, сўроқ қилинганларнинг 54 фоизи учувчисиз лайнерда парвоз қилмасликларини таъкидлашган, ҳатто чипталар нархининг пасайиши ҳам вазиятни қутқармайди. Кабинадаги учувчининг ўрнини ҳеч ким боса олмайди деб ҳисобловчи баъзи экспертлар ҳам бунга салбий муносабат билдиришган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди