01:00 / 17.08.2017
5 288

Apple ўз шоу ва сериалларини чиқаришга миллиард доллар сарфлайди

Apple ўз шоу ва сериалларини чиқаришга миллиард доллар сарфлайди
Apple компанияси миллиард долларга ўз видеоконтентини яратиш ёки сотиб олишни режалаштирмоқда. Компания бу пулларни 2018 йил мобайнида ажратиб боради, деб хабар беради TJournal The Wall Street Journal газетасига асосланиб.

Айтилишича, Apple камида ўнта телевизион шоу ишлаб чиқариш ёки сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу билан компания катта вице-президенти Эдди Кью шуғулланади. У «Тахтлар ўйини» сингари сифатли видеоконтент яратиш ёхуд ўз видеосервисини ишлаб чиқиш тарафдори.

The Wall Street Journal маълумотларига қараганда, комедия сериали ишлаш 2 миллион доллар, драматик сериал — 5 миллион долларгача туради. «Тахтлар ўйини»га тенг шоуларнинг бир қисми 10 миллион долларга тушиши мумкин.

Ўз видеосервисини ишга тушириши учун Apple камида битта йирик бюджетли хит суратга олиши талаб этилади. Ҳозирча Apple Music’да Carpool Karaoke ваPlanet of the Apps кўрсатувлари премьераси бўлиб ўтди. Компания ходимлари Голливуддаги агентлар, шунингдек, WGN телестанцияси раҳбарияти билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple ўз шоу ва сериалларини чиқаришга миллиард доллар сарфлайди