Samsung Galaxy Note 8 гаджетларнинг аппарат таъминот салоҳиятини баҳолайдиган GFXBench бенчмаркидан синовдан ўтказилди. Бунгача эса фаблет процессорининг имкониятлари AnTuTu ресурсида синаб кўрилгани маълум бўлган эди.
Galaxy Note 8 ҳам аввалги флагман каби 8 ядроли Snapdragon 835 ва Adreno 540 видео-картаси билан таъминланган. Бу талқин АҚШда сотилади. Сайёрамизнинг қолган қисмида сотиладиган Galaxy Note 8'да Exynos 8995 чипи ва Mali-G71 видео-картаси ўрнатилган бўлади. Таққослаганда ҳар иккала платформа имкониятлари деярли бир хил.
AnTuTu бенчмаркида аниқланган маълумотларга кўра, Galaxy Note 8 пиксел сиғими 1080 x 2220 белгига тенг бўлган экран билан таъминланади. Яъни, FHD+ сиғимли. Фойдаланувчи уни 1440 x 2960 (QHD+) сиғимига айлантириши мумкин.
Note 8 6.3 дюймли Super AMOLED матрицали экранга эга бўлади.
Девайсда 6 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. GFXBench бенчмарки эса смартфон бош камераси қўш камерали эканини рад этмоқда. AnTuTu ресурсига кўра, Galaxy Note 8 12 мегапикселли бош ва 8 мегапикселли олд камераларга эга бўлади. Смартфон Android 7.1.1 тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.
Энг қизиғи шундаки, Galaxy Note 8 AnTuTu имтиҳонларида 179,000 балл тўплаган. Бу -- орқага чекиниш. Боиси, баҳорда тақдим қилинган Samsung Galaxy S8 бу синовда 205,000 балл олиб, iPhone 7 Plus каби жаҳон етакчисини орқада қолдирган эди.
Apple ҳам яқинлашиб келаётган сентябрда маълумотни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган чип ўрнатилган iPhone 8 ва iPhone 7s'ни тақдим қилиш режасида. Экспертларнинг фикрича. бу чипга эга смартфон платформаси самарадорлик бўйича навбатдаги рекордни ўрнатишга қодир бўлади.
Samsung Galaxy Note 8 тақдимоти 23 август куни бўлиб ўтади ва смартфон кейинги куни сотувга чиқарилади.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»