Тадқиқотлар олиб борувчи Strategy Analytics компанияси 2017 йилнинг 2-чорагида энг харидоргир смартфонлар рейтингини чоп этди. Бу рўйхатда 1- ва 2-ўринларни Apple’нинг янги флагман смартфонлари – iPhone 7 ва iPhone 7 Plus эгаллади.
Компания мутахассисларининг баҳолашича, апрель, май ва июнь ойларида Apple деярли 17 млн дона iPhone 7 ва 15 млн донадан кўпроқ iPhone 7 Plus сотган.
Ҳаммаси бўлиб Apple 2-чоракда iPhone’нинг турли моделларидан 41 млн дона сотган.
3- ва 4-ўринлар Apple’нинг асосий рақиби Samsung’нинг Galaxy S8 ва S8+ смартфонларига теккан. Бу смартфонлардан мос равишда 10,2 ва 9 млн донадан сотилган.
5-ўринни Хитойда ишлаб чиқариладиган ҳамёнбоп Xiaomi Redmi 4A эгаллади, бу смартфондан 5,5 млн дона сотилган.
Samsung Galaxy S8 смартфони букилган экрани, аъло даражадаги дастурий таъминоти ва яхши савдо тармоғи сабабли бир зумда Android’да ишловчи энг оммавий смартфонга айланган.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди