
Буни “YouTube” канал муаллифларидан бири ўйлаб топди. У томошабинларга “Айфон” смартфонларида мавжуд бруторс ҳимоя пин-кодларини бузиб кириш усулини намойиш этди.
Маълум бўлишича, “Айфон”да шундай ҳимоя воситаси мавжуд эканки, у бир неча маротаба нотўғри пин-код териш имкониятини бермас экан. Шундай қилинганда, автомат тарзда ҳаракат тўхтатиларкан. Хакер эса гаджетни қайта тикланиш режимига қўйди. Шунда ҳимоя фаолияти тўхтаб, одам истаганча нотўғри пин-кодни териши мумкин бўлди.
Шубҳасиз, тўрт рақам ё ҳарфдан иборат пин-кодни истаганча териш барибир натижада смартфонни бузиб кириш учун имкон яратади. Сиз ҳаракатларингиз туфайли барабир тўғри пин-кодни топасиз. Бунинг учун 20 соатдан камроқ вақт зарур бўлади.
Шундан келиб чиқиб Хитойда мутахассислар шундай ускуна яратишдики, у автомат тарзда парол териб охир оқибат “Айфон” смартфонини бузиб кириш учун йўл очиб беради. Ускунани бирдан уч-тўрт гаджетга уласа бўлади. Тўғри пин-кодни текшириб олиш учун эса атиги 15 сония вақт кетади. Мазкур ускуна дўконларда 500 долларга сотилмоқда.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар