Tesla раҳбари Илон Маск ва DeepMind компанияси асосчиси Мустафо Сулаймон автоном қуролни ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни тақиқлаш зарурлиги тўғрисидаги хатни имзолашди. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)га йўлланган мактуб шунингдек дунёнинг 26 мамлакатидаги 114 нафар мутахассис томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Мактуб муаллифлари жанговор роботларнинг яратилиши "учинчи қурол инқилоби"ни келтириб чиқаришидан огоҳлантиришди ва уни ядровий қурол ихтиросига қиёслашди.
"Шундай қилинса, мисли кўрилмаган кўламдаги ҳарбий амалиётлар бошланади, бу инсон англаб етишга улгурмайдиган даражада тезкорлик билан ривожланиши мумкин. Янги турдаги қурол террорчи ёки диктаторлар, шунингдек тақиқланган мақсадларда қўллаши мумкин бўлган хакерлар қўлига тушиши мумкин", - дейилади БМТга йўлланган мактубда.
The Guardian нашрида таъкидланишича, 21 август куни Мельбурнда Сунъий интеллектни қўллаш масалаларига бағишланган халқаро конференция (IJCAI) бўлиб ўтади. У ерда БМТ вакиллари ҳам қатнашишади. Мактуб муаллифлари ташкилотдан автоном қуролни кимёвий қуроллар қаторида тақиқлашни сўрашди.
Таъкидлаш жоизки, Илон Маск бунга қадар ҳам жанговор роботларга қарши чиққан. 2015 йилда у Стивен Ҳоакинг билан бирга БМТга автоном қуролни тақиқлаш талаб қилинган мактубни йўллаган. 2017 йилнинг 25 июлида эса сунъий интеллектнинг салоҳиятли хавфи борасида Марк Цукерберг билан баҳслашди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»