
Apple TV қурилмаси App Store ва Apple Music каби сервисларидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, Apple TV эгалари ўз қурилмаларини Siri овозли ёрдамчи орқали бошқаришлари мумкин бўлади. Шунингдек, компания фойдаланувчиларга Netflix, ShowTime, Hulu ва HBO каби кўплаб машҳур сериаллар жойланган сервисга уланиш имконини ҳам яратди.
Янги Apple TV’да яхшиланган қидирув тизими пайдо бўлди. Унинг ёрдамида бирор бир сериалнинг айнан керакли қисмини топиш мумкин бўлади. бундан ташқани, актёр, режиссер ва жанрлар бўйича қидирувни амалга ошириши ҳамда фойдаланувчининг буйруғига асосан экранга субтитрни чиқариши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар