iPhone 8'нинг инсон юз қиёфасини бир неча юз миллисонияларда 3D сканер орқали текширувдан ўтказиш, яъни Face ID функцияси -- ундаги бош инновацион жиҳат бўлади. Бу тўғрида The Korea Herald ва Bloomberg нашрлари маълум қилишмоқда.
Apple'нинг қиёфани таниш технологиясига оид маълумотларга кўра, 3D ўлчамли датчик ақлбовар қилмас даражада тезкор, хавфсиз ҳамда аниқ ишлайди. Шунингдек, инфра-қизил нурли камералар каби, айфон сканери қоронғуда ҳам ишлай олади. Смартфон стол устида турган ҳолатда ҳам инсон қиёфасини текширувдан ўтказади.
Қолаверса, фойдаланувчи масофадан туриб ҳам, яъни смартфонни қўлга олмасдан туриб айфонни қулфдан чиқара олади. Шунингдек, бу функция орқали Apple Pay тўловларини ҳам сониялар ичида амалга ошириш мумкин.
Жорий йилда Samsung ва бошқа ишлаб чиқарувчилар тақдим қилган бу турдаги сканерлар секин ишлаши ва ишончсизлиги билан кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилган эди.
Face ID модули 3 қисмдан иборат бўлади: стандарт камералар, инфра-қизил нур узатувчи модул ҳамда бу нурни қабул қилувчи бошқа бир модул. Уларнинг барчаси Face ID функцияси учун хизмат қилади. Шунингдек, яна бир муҳим жиҳат -- янги авлод айфонидаги олд камера ҳар секундда 60 та кадрли 4K видео тасвирга олади.
iPhone 8 қачон ва қанчадан сотувга чиқади?
Эслатиб ўтамиз, iPhone 8, шунингдек iPhone 7s ва 7s Plus сентябрда тақдим қилинади. Одатга кўра, янги айфонлар бир ой ўтиб сотувга чиқарилади.
iPhone 8 биринчилардан бўлиб АҚШ смартфон бозорида 1200 дан 1400 АҚШ долларигача бўлган нархда сотилади. Таққослаш учун айтамиз, 2016 йилда iPhone 7 Plus'нинг 128 Гбайт хотирага эга талқини 869 доллардан сотилган.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди