date
views 7 755

Таиландда ипак қурти пилласидан ўқ ўтказмас камзул тайёрланди

Таиландда ипак қурти пилласидан ўқ ўтказмас камзул тайёрланди

Таиландда ипак қурти пилласи ҳамда табиий каучук асосида тайёрланган бронежелет синовдан ўтказилди, Бу ҳақда Kom chad luek'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

“Камзул нафақат ўқларнинг инсон танасига ўтишига йўл қўймайди, балки кинетик зарба таъсирини ҳам камайтиради. Ўқ ортга қайтмайди, бошқа томонга йўналмайди ва камзул тўқималари орасига кириб қолмайди”, – деди унинг ихтирочиларидан бири, Кхонкен университети муҳандислик факультети доценти Пханомкон Кхо-Ахонг.

Камзул тўппонча ва 9-22 калибргача бўлган милтиқ ўқлари учун мўлжалланган. Унинг вазни 4 кг дан салгина ошади, қалинлиги эса 32 см.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Таиландда ипак қурти пилласидан ўқ ўтказмас камзул тайёрланди