12:21 / 15.09.2015
6 968

Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади

Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади
Август бошида тақдим этилган Samsung Galaxy S6 Edge+ Ўзбекистонда сотила бошлади. Бу ҳақда «Mobinfo.uz»га асосланиб Daryo.uz хабар берди.

Galaxy S6 Edge+ смартфони деярли аввалги Galaxy S6 Edge смартфонининг нусхаси ҳисобланса-да, унинг экрани катталаштирилган. Янги моделнинг экрани ҳам эгикдир.

Қурилма 5,7 дюйм ва 2560×1440 пикселли Super AMOLED дисплей, саккиз ядроли Exynos 7420 процессори, 4 Гб тезкор хотира, 16 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида Samsung Galaxy S6 Edge+ (32 Гб) тахминан 3,9 миллион сўмга сотилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Samsung Galaxy S6 Edge+ смартфони Тошкентда 3,9 млн сўмдан сотила бошлади
[/banner_pushhouse