Таниқли IHS Markit компанияси мутахассислари Samsung ширкатининг янги етакчи смартфони – Galaxy Note 8 модели қисмларининг таннархини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақида «Mobinfo.uz»га таяниб, «Дарё» хабар берди.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Galaxy Note 8 қисмларининг ялпи қиймати 350 долларга тенг. Маълумот ўрнида, Galaxy Note 7 моделини ишлаб чиқаришга 290 доллар кетган. Шу билан бирга, IHS Markit юқоридаги таннарх маркетинг харажатларини ҳисобга олмаслигини эслатиб ўтган.
Айни пайтда, сентябрда сотила бошланиши кутилаётган смартфоннинг чакана нархи 880—1000 долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Note 8 6,3-дюймли Super AMOLED дисплей (2960 х 1440 пиксел), оптик барқарорлаштириш, светодиод ёритгичли Dual Pixel технологиясида ишлаб чиқилган икки 12-мегапикселли асосий камера, қуввати 3300 мА/соатга тенг аккумулятор билан жиҳозланган. Телефон Samsung Exynos 8895 процессори асосида ишлайди. Телефондаги тезкор хотира ҳажми 6 гигабайтга тенг.
Ўзбекистонда Galaxy Note 8’нинг сотувлари сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади