Facebook ижтимоий тармоғи турли мамлакатлардаги фойдаланувчилар аудиторияси бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этди. Маълум бўлишича, рақамлар статистик органлар томонидан берилган маълумотлардан чорак қисмга ошиб кетади. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» нашри хабар берди.
АҚШда ижтимоий тармоқнинг 18—24 ёшли фойдаланувчилари сони 41 миллион кишини ташкил қилади, 25 ёшдан 34 ёшгача бўлганлар сони эса 60 миллион киши ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда ижтимоий тармоқда биринчи ёш гуруҳидагилар сони 31 миллион кишини, иккинчи гуруҳдагилар эса 45 миллион кишини ташкил қилади.
Facebook Буюк Британиядаги 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган фойдаланувчилар сонининг 7,8 миллионтага чиқишини кўзламоқда. Расмий маълумотларга кўра, уларнинг сони 5,8 миллион кишини ташкил қилади. Худди шундай ҳолат Францияда ҳам кузатилмоқда: 18—24 ёшлилар категориясида 7,8 миллионта кўзда тутилган бўлиб, амалда уларнинг сони 5,2 миллионта.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, бу ижтимоий тармоқда реклама савдосининг пасайишига олиб келиши мумкин, реклама берувчилар эса мустақил баҳони талаб қилиши мумкин.
Facebook томонидан таъкидланишича, ҳисоб-китоб натижалари реал демографик маълумотлар билан мос тушиши керак эмас. «Бу — компаниянинг режалаштириш асбоби», — дейилади ижтимоий тармоқнинг баёнотида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар