date
views 4 394

Дунёнинг энг машҳур YouTube-блогери яна ирқчиликда айбланди

Дунёнинг энг машҳур YouTube-блогери яна ирқчиликда айбланди
Роликларини YouTube’нинг 57 миллион обуначиси кузатиб борадиган PewDiePie видеоблогери ирқчилик билан боғлиқ можаро марказида қолди. Бу ҳақда «TechCrunch»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Блогер Player Unknown Battlegrounds ўйинидаги стримларидан бирида қора танли персонажга нисбатан ҳақоратомуз сўз ишлатган. Стрим ёзуви ижтимоий тармоқларда тезкорлик билан тарқади, у ерда эса PewDiePie’ни ирқчиликда айблашди.

Бунга қадар ҳам YouTube’даги энг машҳур блогер жамоатчилик томонидан антисемитизм руҳидаги ҳазиллари ва ўз видеоларидаги нацистлар белгилари бўлган тасвирлар сабаб бир неча марта танқид остига олинганди.

Август ойининг охирида YouTube 12 йилда биринчи марта дизайн ва логосини янгилагани хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Дунёнинг энг машҳур YouTube-блогери яна ирқчиликда айбланди