Lenovo компанияси ThinkPad қаторидаги янги ноутбукларини намойиш этди. RgRuDigital'да маълум қилиншича, янги қурилмалар AMD технологиялар базасида қурилган.
ThinkPad A275 ва A475 моделлари хитойликлар кенгайтиришга ваъда бераётган корпоратив линейкадаги эндигина биринчи ноутбуклардир. Моделлар олтинчи ёки еттинчи авлод AMD PRO процессорлари, AMD Radeon R7 интеграциялашган график процессори билан тақдим этилади. Бу айниқса ишдан бўш вақтда ўйин ўйнашни яхши кўрувчиларга маъқул келади.
275-моделнинг экран диагонали - 12,5 дюйм ва 475-моделники эса - 14 дюйм. Бундан ташқари, янги ноутбуклар оператив хотира ҳажми билан ажралиб туради: A275 - 16 Гб, А475 - 32 Гб. Кенжа модель тўнғичидан (1,63 кг) 300 граммга енгил - 1,36 кг.
Янги ThinkPad ноутбуки LTE мобил тармоқлар билан ишлашни қўллаб-қувватлайди, интерфейслардан USB 3.0 ва Type-C, HDMI ва RJ45 ўймаси. Маълумотларни ҳимоялаш учун Match on Chip бармоқ излари сканери қўлланилади.
Шунингдек ноутбуклар кучли батарея билан таъминланган - ишлаб чиқарувчи 10 соатгача автоном ишлашга ваъда бермоқда.
Янги ноутбуклар 2017 йилнинг ноябрида сотувга чиқади, лекин компания нархларга доир маълумотларни берганича йўқ.
Рақибларга келадиган бўлсак, янги ThinkPad корпоратив сегментда HP'нинг EliteBook, ASUS'нинг ZenBook ва Apple'нинг MacBook Pro ноутбуклари билан беллашади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди
Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади
Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди
Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди
“От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя)
Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди