20:41 / 12.09.2017
5 051

Инсон кўзи роботлар каби суперкўриш қобилияти билан таъминланади

Инсон кўзи роботлар каби суперкўриш қобилияти билан таъминланади
Канададаги Ocumetics Technology Corporation'нинг бир гуруҳ ишлаб чиқарувчилари ноёб бионик кристалл линзаларни синовдан ўтказмоқда. Тестлар муваффақиятли ўтса, бу келгусида нафақат йўқотилганни қайта тиклаш, балки нормал кўриш қобилиятни кучайтириш ва инсониятга суперқобилиятларни совға қилиши мумкин. BigThink шу ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Янги линза стандарт катаракта операцияси вақтида инсон кўзига ўрнатилади ва кўз мушакларидаги юкни юз карра камайтиради. Бунинг ҳисобига бемор қуролланмаган инсон кўзи кўра олмайдиган, ўрганилаётган объектга диққатни қаратишдан чарчамайди.

Афсуски, ишланма дальтонизм ва мугуз парда хиралашишини даволай олмайди, чунки у кўз нервининг функционаллигини қайта тиклашга қодир эмас. Шу билан бирга, у дори воситаларини самаралироқ "етказиб бериш"га ёрдам бера олади.

Ҳозирча линзаларнинг операцион аралашувсиз харажатлари - бир донаси учун (жуфт эмас) 3200 долларни ташкил қилмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Инсон кўзи роботлар каби суперкўриш қобилияти билан таъминланади