12:40 / 15.09.2017
4 671

Лола Каримованинг Париж марказида янги лойиҳаси намойиши барчани ҳайратга солди

Лола Каримованинг Париж марказида янги лойиҳаси намойиши барчани ҳайратга солди
Лола Каримова-Тиллаева Парижнинг тарихий марказидаги Monnaie de Paris музейида бўлиб ўтаётган AD INTERIEURS 2017 кўргазмаси доирасида «Дроплет» (Томчи) номли ЭКО АРТ лойиҳасини намойиш этди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Лойиҳа сув ресурсларини асраш ҳамда иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатларидан жамоатчиликни хабардор қилишга бағишланган.

Рассом Маркос Лютьенс билан ҳамкорликда яратилган мазкур арт-объект томчи кўринишидаги металл конструкциясидан иборат. Инсталляциянинг интерактивлиги шундаки, унда сувнинг товуши, ифори ва тафтини ҳис этиш мумкин. Шунингдек, унда глобал исишнинг таъсири ҳақида маълумот берилади.

«Жамоатчиликни глобал исиш ва иқлим ўзгариши масалаларидан хабардор қилиш мақсадида санъат кучидан фойдаланишга аҳд қилдик. Бинобарин, санъат инсонларга илҳом бахш этиб, уларни муайян мақсад атрофида бирлаштира олади.

«Дроплет» лойиҳасини тақдим этар эканмиз, сув ресурсларининг етишмовчилиги ва уларни асраш борасидаги дунё ҳамжамиятининг хавотирига шериклигимизни билдирамиз», деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Лола Каримованинг Париж марказида янги лойиҳаси намойиши барчани ҳайратга солди