date
views 4 890

Австралиялик аёл iPhone 6S харид қилишга навбатни эгаллаш учун ўз ўрнига роботни юборди

Австралиялик аёл iPhone 6S харид қилишга навбатни эгаллаш учун ўз ўрнига роботни юборди

Австралиялик аёл Люси Келли iPhone 6S харид қилишга навбат кутиб ўз вақтини сарфлашни истамади ва ўз ўрнига роботни юборди. Бу ҳақда Mashable.com сайтига асосланиб Kun.uz хабар берди.

iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонларининг савдоси бошланишига оз фурсатлар қолмоқда ва одамлар янги қурилмаларни сотиб олиш учун халитдан навбатга турмоқдалар. Люси Келли ўзининг идорасида ўтирган бир пайтда унинг Люси лақабли роботи янги смартфонни сотиб олиш учун навбат эгалламоқда. Аёл ишлайдиган Atomic 212 компанияси ўз ходимларининг ишларини енгиллаштириш мақсадида шундай роботлардан 6 тасини ишлаб чиққан. Шу тарзда компания раҳбари ўзи Балида бўлган пайтда Сиднейда роботи ёрдамида йиғилиш ўтказган.

“Биз роботлардан янги технологиялар нималарга қодирлигини кўрсатиш мақсадида барча ишларни бажаришда фойдаланамиз. Бу келажак – технологиялар ортида эканлигига яхши мисолдир”, деб айтмоқда Люси. Унинг айтишича, бу қаерда бўлишдан қатъий назар, ўз олдида фақатгина iPad’га эга бўла туриб, бошқа одамлар билан алоқада бўлишга ёрдам беради.

Аввалроқ iPhone 6S смартфонлари савдоси аввалги йилдагига нисбатан кўпроқ бўлиши ва биринчи уикендда 4,5 млн қурилмани ташкил қилиши маълум қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Австралиялик аёл iPhone 6S харид қилишга навбатни эгаллаш учун ўз ўрнига роботни юборди