
Хитойлик ихтирочилар томондан яратилган робот-стоматолог ишлашни бошлади ва ҳаттоки ўзи мустақил равишда илк операцияни ўтказди. Робот беморга янги тишлар қўйди, деб ёзади Кун нашри.
Робот учун дастурий таъминот ва роботнинг ўзини яратиш устида 5 йил ишланди, чунки барча эҳтимолий хатоликлар юз беришини истисно қилиш керак эди, ахир бунда беморнинг ҳаёти ва соғлиғи гаровга қўйилган. Робот ўзига қўйилган вазифани ажойиб тарзда уддалаб, янги имплантантлари бор-йўғи 0,2 мм га оғишган ҳолда қўйди. Қисқасини айтганда, у вазифани ўзининг "жонли" ҳамкасбларидан ҳеч ҳам кам бўлмаган даражада уддалади.
Роботнинг ишлаши жараёнини малакали жарроҳлар ва бошқа тиббиёт ходимлари кузатиб боришди. Бироқ роботга уларнинг ёрдами керак бўлмади. Бор-йўғи бир соатдан кейин Сиань шаҳрида яшовчи фуқаро янги тишларини кўз-кўз қила олди.
Хитойда стоматологлар хизматига эҳтиёжманд одамлар кўпчиликни ташкил қилади, бироқ ҳаммага ҳам мутахассислар етмайди. Ҳозирда тишлар 3D-принтерда босилаётганига қарамай, стоматолог ҳузурига кириш учун барибир узун навбатлар кутишга тўғри келмоқда. Бундай роботлар эса бу муаммони қисман бўлса-да ҳал қилишга ёрдам беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар