10:19 / 26.09.2017
5 733

Apple кетма-кет бешинчи марта дунёнинг энг қиммат бренди деб эътироф этилди

Apple кетма-кет бешинчи марта дунёнинг энг қиммат бренди деб эътироф этилди
Американинг Apple корпорацияси дунёнинг 100 та энг қиммат брендлари рўйхатида етакчилик қилди, деб ёзади «Дарё». Тегишли анъанавий рейтингни Interbrand консалтинг компанияси эълон қилди.

Apple ушбу рўйхатда кетма-кет беш йилдан буён биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Унинг бренди нархи ўтган йил ичида 3 фоизга ошиб, қарийб 184,2 миллиардга тенг бўлди.

Иккинчи поғонада Google жойлашди, унинг бренди бир йилда 6 фоизга қимматлашиб, 141,7 миллиард долларга етди. Учинчи ўринни 10 фоизга қимматлашиб, деярли 80 миллиард долларга етган Microsoft бренди банд этди.

Рейтингнинг биринчи ўнлигига шунингдек, Coca-Cola (69,7 миллиард доллар), Amazon (64,7 миллиард доллар), Samsung (56,2 миллиард доллар), Toyota (50,3 миллиард доллар), Facebook (48,2 миллиард доллар), Mercedes (47,8 миллиард доллар) ва IBM (46,8 миллиард доллар) кирди.

Рейтингни тузишда Interbrand савдоларнинг молиявий натижалари, бренднинг таниқлилиги, шунингдек, унинг бозорга таъсири (бу компанияга номинал қийматдан баландроқ нархни ўрнатишда ёрдам беради) каби омилларни ҳисобга олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple кетма-кет бешинчи марта дунёнинг энг қиммат бренди деб эътироф этилди