Instagram’да фойдаланувчилар изоҳларини чеклаш функцияси пайдо бўлди. Унинг созламаларида тўртта вариант мавжуд: «барча изоҳ қолдириши мумкин», «фақатгина мен обуна бўлганлар», «фақатгина обуначиларим» ва «мен обуна бўлганлар ва менинг обуначиларим», деб хабар берди TJournal.
Бунга қадар очиқ профилларга барча изоҳ қолдириши мумкин эди. Ёпиқ аккаунтлардаги суратларни ва изоҳларни бегона одам олдингидек кўра олмайди.
Бундан ташқари, бегона одамларнинг изоҳларини блоклаш функцияси ҳам пайдо бўлди. Блокланган фойдаланувчининг изоҳларини фақатгина унинг ўзи кўра олиши мумкин, шунингдек, муаллиф ўзининг блокланганини билмайди ҳам.
Шунингдек, Instagram раҳбарияти тўғридан тўғри трансляциялар учун аноним мурожаат қилиш тугмасини қўшди. Фойдаланувчилар қўллаб-қувватлашга муҳтож инсонни кўрсалар, сервис маъмуриятига мурожаат қилишлари мумкин. Унга маслаҳат олиш, ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш ёки маслаҳат сўраш таклиф этилади.
25 сентябрь куни Instagram фойдаланувчилари ярим йил ичида 100 миллионга ортди ва ҳозирда ижтимоий тармоқнинг ойлик фойдаланувчилари сони 800 миллионга етди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди