
Beeline Германияда роуминг географиясини кенгайгани ҳақида хабар беради. Vodafone компанияси билан имзоланган шартномалар натижасида, Beeline абонентлари овозли, интернет ва CAMEL-роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL -роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.
Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг 185 мамлакатида 489 та ҳорижий операторлар билан ишончли ҳамкорлик алоқалари туфайли тақдим этилган. Beeline абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар