
ОАВ томонидан «Россия дзени. Бемаъни ва бешафқат» деб номланган «zenrus.ru» сайти россиялик интернет фойдаланувчиларнинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Сайтнинг ягона саҳифаси валюта ва нефть бозоридаги ўзгаришларни кузатган ҳолда, медитация билан шуғулланишни таклиф этади, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Бош саҳифада учта интерфаол кўрсаткич — доллар ва евронинг рублдаги курси, шунингдек, нефть бареллининг нархи жойлашган. Курс ўзгарганда, рақамлар ранги яшилдан қизилга ўзгаради.
Сайт очилганда эса, медитация учун сокин мусиқа янграй бошлайди. Кўрсаткичлар денгиз ва осмоннинг оқ-қора видеоси фонида жойлашган. Саҳифанинг пастида ижтимоий тармоқларда бўлишиш учун тугмалар бор. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.