02:22 / 11.10.2017
8 874

Alibaba асосчиси Жек Ма ўз муваффақияти сири билан ўртоқлашди

Alibaba асосчиси Жек Ма ўз муваффақияти сири билан ўртоқлашди
Alibaba асосчиси ва хитойлик миллиардер Жек Манинг фикрича, технологиялар инсонларга хос бўлган баъзи жиҳатлар сабабли улардан ўтиб кета олмайди. Айнан шу жиҳатлар муваффақият сири ҳисобланади.

Ма жиддий қийинчиларга қарамай, муваффақиятга эриша олган. У ночор оилада улғайган, икки марта коллежга кириш имтиҳонларидан ўта олмаган ва кўплаб иш берувчилардан рад жавоби олган. Бироқ ҳозирда унинг бойлиги 29 млрд долларга баҳоланмоқда.

Муваффақият сири – муҳаббат коэффициентини ошириш

Ма Нью-Йоркда Bloomberg Global Business Forum анжуманидаги нутқида ўз муваффақияти сири билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, IQ (ақллилик коэффициенти) ва EQ (ҳис-туйғули онг) муҳимлигига қарамасдан, мақсадларга эришишда бошқа бир коэффициент ҳам катта аҳамиятга эга. Бу LQ’дир. "Агар сизни ҳурмат қилишларини истасангиз, ўз LQ’ингизни оширинг", деб айтмоқда Ма.

"LQ – бу муҳаббат коэффициенти. Бу жиҳат, аниқ, машиналарда ҳеч қачон бўлмайди", деб айтмоқда миллиардер. Юқори технологиялар оламида компьютер юқори IQ’га одамдан ҳамиша тезроқ ва аниқроқ бўлаверади. Бошқаларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш қобилияти муваффақиятга эришиш учун етарли эмас.

"Муҳаббат одамларни машиналардан фарқловчи жиҳатдир. Машинада на юрак, на қалб ва на ўз қарашлари мавжуд. Инсонда эса қалб, ўз фикри ва қадриятлари бор. Биз қайғуриш, керакли сўзларни топиш ва вазиятга қараб муносабат билдиришни биламиз. Биз ижодий фикрлаймиз, шу сабабли биз машиналарни назорат қила оламиз", деб айтмоқда Ма.

Технологиядан қўрқишга сабаб йўқ

"Одамлар ўз кучларига ишонишлари лозим. Одамлар завокатга эгалар. Машиналар эса йўқ", деб таъкидламоқда тадбиркор.

Унинг фикрича, муаммо шундаки, биз улғайиб келаётган ёшларни бунинг иложи бўлмаган жабҳаларда технологиядан ўзиб кетишга мажбур қиламиз. Бунинг ўрнига болаларда LQ’ни ривожлантириш зарур. "Биз фарзандларимизни жуда креатив қилиб улғайтиришимиз, уларни инновацион ғоялар яратишга ўргатишимиз лозим. Биз шу тариқа уларни келажакда иш билан таъминлаймиз", деб айтмоқда Жек.

Унинг ишонишича, агар биз келажак авлодни пухта тайёрласак, сунъий онгдан қўрқишга сабаб йўқ. Тадбиркор тайёрлаш деганда инсоний фазилатлар, ақлий қобилиятлар ва компьютер билан боғлиқ малакаларни ривожлантиришни назарда тутмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Alibaba асосчиси Жек Ма ўз муваффақияти сири билан ўртоқлашди