11:07 / 15.10.2017
5 963

«Apple» компанияси Жанубий Кореянинг «LG» компанияси билан ҳамкорликда эгилувчан смартфонлар яратишни бошлади…

«Apple» компанияси Жанубий Кореянинг «LG» компанияси билан ҳамкорликда эгилувчан смартфонлар яратишни бошлади…
Расмий маълумотларга қараганда, «LG Display» «Apple»нинг эгилувчан смартфонлар яратиш ҳақидаги буюртмасини қабул қилди. Бунинг учун алоҳида жамоа ҳам тузиб чиқилди, деб ёзади Hordiq.uz.

Аслида Жанубий Кореяда эгилувчан смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича «Самсунг» корпорацияси етакчи ҳисобланади. Аммо америкалик ҳамкорлар техник махфий сирлар очилиб қолмаслигини ҳисобга олган ҳолда «LG» билан ҳамкорлик қилишни маъқул топди.

Бу смартфонлар «iPhone X» деб номланиб, дисплей Жанубий Корея мутахассислари тарафидан тайёрлаб берилади. Қолган техник ишлар, смартфоннинг бошқа қисмлари билан боғлиқ ишларни «Apple» мутахассислари амалга оширади. Тахминларга кўра, бу смартфонлар 2020 йили тайёр бўлади ва сотувга қўйилади.

Смартфонлар эгилувчан материаллар асосида ишлаб чиқарилади. Корпуси эса металл, керамика ва шишадан тайёрланиши мўлжалланган. Смартфоннинг эгилишини нанотрубкалар таъминлайди. Нанотрубкалар деформацияга чидамли. Шу сабабли улар дисплейдан тортиб камера, корпус, кабелларни ҳам ўз бошқарувига олади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ёзида «Lenovo» компанияси икки хил эгилувчан смартфонлар турини сотувга чиқарган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Apple» компанияси Жанубий Кореянинг «LG» компанияси билан ҳамкорликда эгилувчан смартфонлар яратишни бошлади…