
Тошкент, Zamin.uz - Энг йирик алоқа оператори Beeline Антон Чазов комплаенс бўйича раҳбар лавозимига тайинланганлиги ҳақида хабар беради. Бу лавозимда Антон компания тартибларини такомиллаштириш, шунингдек мавжуд қонунчиликга риоя қилиш ва ишбилармонлик обрўсини қўриқлаш масалаларини назорат қилади.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Beeline Ўзбекистонда доимо корпоратив менежментнинг юқори даражаси, ахборотнинг очиқ-ойдинлиги ва ҳамкорлар билан виждонли ўзаро муносабатлар билан ажралиб турар эди – бу эса республиканинг жўшқин ривожланаётган бозори ва вақт талабларига кўра очиқ-ойдинлик тарафига қўйилган яна бир қадамдир. Ишонаман, Антоннинг давлат хизматида ва йирик ҳалқаро ташкилотларда орттирган малакаси бизнес олиб боришнинг олди стандартларига муваффақиятли ўтишга ёрдам беришига ишонаман”.
Комплаенс бўйича раҳбарлик лавозимида Антон Чазов VimpelCom Ltd комплаенс-стратегиясини компания тартибларига қўллашни амалга оширади, шунингдек ишбилармонлик этикаси ва Beeline контрагентлари ва ходимлари орасида аҳлоқ-тарбия принципларига риоя қилинишни назорат қилади.
“Кўп ҳолларда комплаенс масалаларига катта эътибор қаратган кўп компаниялар, корпоратив этика ва порахўрликга қарши кураш соҳасида юқори даражадаги масъулиятни қабул қиладилар. Ушбу йўналишларнинг муҳимлик даражасини кўтариб, бизнинг ҳамкорларимиз ҳам шу йўлни танлашларига умид қиламиз – чунки комплаенс нафақат бизнес-жараёнларнинг очиқ-ойдинлиги ва самарадорлигига, балки умумий бозордаги ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришга қаратилган. Натижада, обрў – бу компаниянинг асосий номоддий активларидан биридир, ва уни сақлаб қолиш эса менинг келгусидаги муҳим- вазифаларимдан бири деб ҳисоблайман”, – дейди Антон Чазов.
2000 йилда Антон Россия Федерацияси Бош прокуратурасиниг Санкт-Петербург юридик институтида олий маълумотли бўлиб, у ерда кейинчалик аспирантурани тамомлаган. 1997 йилдан 2000 йилга қадар Антон Чазов Санкт-Петербургнинг Петродворцовый тумани прокуратурасининг терговчиси бўлиб ишлаган. Кейин 2003 йилга қадар Америка юристлар Ассоциациясига (ABA/ROLI) ўтган, у ерда 10 йил ичида юристдан Москва филиалининг директори ўринбосари лавозимигача кўтарилди.
2013 йилдан 2014 йилга қадар Антон “Jonsons&Jonsons” МЧЖда бизнесни этика томонидан юритиш бўйича мутахассис лавозимини эгаллаб, ҳалқаро, чет эл ва Россия антикоррупцион қонунчилиги талаблари компания ходимлари томонидан риоя қилинишини назорат қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар