10:09 / 09.12.2014
5 802

«Apple» компанияси Хитой заводида «iPhone»нинг роботлар орқали йиғилишига норозилик билдирди

«Apple» компанияси Хитой заводида «iPhone»нинг роботлар орқали йиғилишига норозилик билдирди
Хитой ОАВнинг ёзишича, «Apple» компанияси «Foxconn» заводларида «iPhone»ни йиғиш сифатидан норози. Илгари уларни қўлда йиғишарди, аммо Хитой заводи яқинда роботлаштирилган тизимга ўтди, Бу ҳақида «Iguides.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, «Apple» муҳандисларига монтаж ишлари давомида йўл қўйиладиган камчиликлар ёқмайди. «Apple» хатолар даражаси минимум 0,02 миллиметр бўлишини талаб қилади, роботлар эса 0,05 миллиметргача хато қилишади. Бундан ташқари, роботлар, одамлардан фарқли равишда фақатгина шурупларни айлантиришдек осон ишларни бажариши мумкин.

«Foxconn» ўз заводларида ўзи яратган роботлардан фойдаланади. Улар «Foxbot» деб аталиб, автомобиллар ва мотоцикллар йиғиладиган механизмлар асосида яратилган. Улар бажарадиган ишлардаги аниқлик жажжи қурилмаларни йиғиш учун етарли эмас.

фото: Kun

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » «Apple» компанияси Хитой заводида «iPhone»нинг роботлар орқали йиғилишига норозилик билдирди