
Nokia смартфонларини чиқарувчи HMD компанияси 19 октябрь куни ўтказиладиган тадбир ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Дарё» хабар беради.
Хитойда бўлиб ўтадиган тақдимотда айнан қандай қурилма намойиш этилиши маълум эмас, аммо у маҳаллий йирик чакана савдо компанияси орқали сотувга чиқарилади.
Бу Nokia 8 нинг катта ҳажмдаги хотирали янги модификацияси ёки бутунлай янги қурилма бўлиши мумкин.
Аввалроқ компания Nokia 9, Nokia 7 ва Nokia 2 каби учта смартфонни чиқаришга тайёрланаётгани, улар шу йил ёки келаси йили тақдим этилиши маълум қилинган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар