Дастурчининг эслатишича, Telegram мессенжерида «зўравонликни ҳар қандай шаклда тарғиб қилиш тақиқланган».
Telegram мессенжери октябрь ойида терроризм билан боғлиқ 8,5 мингдан ортиқ каналларни блоклаган. Бу ҳақда россиялик дастурчи Павел Дуров ўзининг шахсий Telegram каналида эълон қилган.
«Фақатгина октябрь ойининг ўзида биз терроризм билан боғлиқ бўлган 8,5 мингдан ортиқ каналларни блоклади», — деган Дуров ва Telegram мессенжерида «зўравонликни ҳар қандай шаклда тарғиб қилиш тақиқланган»лигини таъкидлаган
Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров оммавий каналларни модерация қилишда қайси принципларга амал қилиниши ҳақида ҳам айтиб ўтган. «Маҳаллий ҳокимиятларни танқид остига олиш, мавжуд вазиятга қарши курашиш, сиёсий дебатлар — яхши нарса. Бироқ зўравонликни тарғиб қилиш, бегуноҳ одамларга талафот етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга чорлаш — ярамайди», дея тушунтирган Дуров.
Нималар тақиқланганини тушунтириш учун Дуров ўз обуначилари ўртасида танлов ўтказган Эрон каналини мисол тариқасида келтирган — фойдаланувчилар деразаларга тош отиб, буни видеога олишлари лозим бўлган. Кейин эса масжидларга Молотов коктейли улоқтириш топшириғи берилган. Каналнинг 100 мингдан зиёд ўқувчиси бўлган, бироқ у блокланган.
Дуровнинг алоҳида қайд этишича, Telegram сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилади.
«Telegram ҳеч қачон амалдорлар томонидан цензура жорий этиш борасида уюштирилган босимга бўйсунмаган. Сўз эркинлиги — 11 йилдан буён аввалига Россияда, энди эса бутун дунёда ҳимоя қилиб келаётган қадриятларимиздан бири ҳисобланади», — деган Дуров.
Дуров мисол учун яна Эронни мисол келтирган. Бу мамлакатда Би-би-си блокланган, бироқ нашрнинг Telegram канали бир неча йилдан бери самарали фаолият кўрсатмоқда ва унга миллиондан зиёд киши обуна бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин