date
views 6 507

“Beeline Club” ва “Taxi WiFi” Facebook‘да танлов бошлашди

“Beeline Club” ва “Taxi WiFi” Facebook‘да танлов бошлашди

“Beeline Club” ўз ҳамкори “Taxi WiFi” такси хизмати билан биргаликда Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги “Beeline Club” саҳифасида совринли танловни эълон қилди.

Ғолиб Taxi WiFi хизматидан Тошкент шаҳри ҳудудида фойдаланиш учун 100 000 сўмлик ваучерни қўлга киритади. Танловда иштирок этиш учун Beeline Club ва Coffee Milk саҳифаларига аъзо бўлиш (“Like” босиш), танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Ғолиб бўлишни истайман!” деб ёзиш лозим. Ғолиблар оммабоп random.org сайтида тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Натижаларнинг скриншоти https://www.facebook.com/beelineclub саҳифасида 16 октябрь куни чоп этилади.

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин. Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » “Beeline Club” ва “Taxi WiFi” Facebook‘да танлов бошлашди