date
views 7 038

Андижонда Beeline алоқаси кенгаймоқда

Андижонда Beeline алоқаси кенгаймоқда

Beeline Андижон вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқлари қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради. Андижонда янги база станциялари ишга туширилди, ва бунинг натижасида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Тармоқ имкониятларини кенгайтирган ҳолда, ҳамда модернизация масалаларида инновацион технологияларга мурожаат этиб, биз кун сайин ўз мижозларимизга овозли ва интернет-мулоқот учун янада қулай шартларни таклиф этишга тайёрмиз. Beeline тармоғида абонентларимиз ўзларини қулай ҳис этишлари биз учун муҳим, шунинг учун унинг қурилиши ва ривожланишига катта аҳамият берамиз”.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Андижонда Beeline алоқаси кенгаймоқда