20:18 / 10.11.2017
5 796

Британиялик йигит машинасида севган қизини олиб юрмаслик учун автоуловини кучукка “айлантирди”

Британиялик йигит машинасида севган қизини олиб юрмаслик учун автоуловини кучукка “айлантирди”
25 ёшли Сэм Уолтон севган қизини ҳар куни ишга ташлаб қўйишдан чарчагач, унга шахсий машина сотиб олиб берди. Аммо қиз машина тўхташ жойлари учун алоҳида пул тўлашдан қочиб, ёрининг машинасида юришда давом этди. Бу ҳолатдан қутулиш мақсадида йигит антиқа бир усул топдики, қизнинг ўзи йигитининг машинасига чиқиб ўтиришдан уяла бошлади.

Сэм машинасини маҳаллий ательеларнинг бири кўмагида пахмоқ кучук кўринишига келтирди. Бунинг учун машина кузовчи сунъий мўйна билан қопланди, машинанинг олд қисмига эса қора рангли “бурун” ўрнатилди. Йигит машина образи янада ҳаққоний бўлиши учун унга вовуллаётган кучук товушини сигнал сифатида илова ҳам қилди.

Ушбу топилма сабабли қизнинг ўзи машинага чиқишдан бош тортди, йигит эса уни ҳар куни ишга олиб бориш вазифасидан қутулди.
Айни пайтда Сэмга машинасининг янги кўриниши ёқиб қолган ва янги йил байрами арафасида уни буғу кўринишига ўзгартиришни режалаштириб қўйган, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Британиялик йигит машинасида севган қизини олиб юрмаслик учун автоуловини кучукка “айлантирди”