Нью-Йорк университети профессори, иқтисодчи Нуриэль Рубини 2008 йилги бутунжаҳон молиявий инқирозини олдиндан башорат қилган ва тилларга тушган эди. Шу кунларда Варшавада бўлиб турган Рубини Business Insider нашрига интервью бериб, биткоинни тартибга солиш бошланиши билан у ва бошқа криптовалюталарни ҳам номаълум келажак кутиб турганини сўзлаб берди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Профессор мисол тариқасида Хитойни келтирган. Унинг сўзларига кўра, Хитойда аллақачон айрибошловчиларнинг фаолияти тақиқ остига олинган, йўл-йўлакай криптовалюталарни муомалага киритиш ва харид қилиш бўйича янги қонун ва қоидалар ишлаб чиқилмоқда. Айни пайтда бошқа бир қатор мамлакатларда ҳам бундай қонун лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда. Рубинининг ишонишича, бу қонунлар қабул қилингач, криптовлюталарнинг куни битади.
Бундан ташқари, унинг фикрича криптовалютани тўлақонли ва жиддий тўлов воситаси сифатида қабул қилиш қийин, чунки унинг қийматига жуда кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Таҳлилчининг қайд этишича, айни пайтда биткион улкан чайқов кўпиги исканжасига тушиб қолган ва ўзини ўзи еб битиряпти. У бу соҳага инвестиция киритишда эҳтиёт бўлишга чақирди.
Бу Рубинининг криптовалюталар «томорқасига отаётган илк тоши» эмас. У шунга ўхшаш прогнозларни 2014 йилда ҳам қилган эди. Лекин 2008 йилги молиявий инқироздан фарқли ўлароқ, бу ҳолатда эксперт муайян муддатлар ҳақида гап очмаган.
Бу шубҳасиз нуфузли фикр фонида бошқа экспертларнинг ҳам мутлақо тескари фикрлари янграмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди