date
views 6 625

Beeline Club ва Taxi WiFi Facebook тармоғидаги танлов натижаларини эълон қилдилар

Beeline Club ва Taxi WiFi Facebook тармоғидаги танлов натижаларини эълон қилдилар

Beeline Taxi WiFi хизмати билан ҳамкорликда Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун танлов натижаларини эълон қилди.

Танлов натижаларига кўра Вадим Цай ники остидаги иштирокчи ғолибга айланди ва Taxi WiFi хизматидан 100 000 сўмлик ваучерни қўлга киритди.

Ғолиб оммабоп random.org сайтида тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланди. Натижалар скриншоти www.facebook.com/beelineclub саҳифасида чоп этилди.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун Beeline Club саҳифасига аъзо бўлиш (“Like” босиш), танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Танловада ғолиб бўлишни истайман!” деб ёзиш лозим эди.

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин.

Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Club ва Taxi WiFi Facebook тармоғидаги танлов натижаларини эълон қилдилар