Beeline Францияда интернет-роумингни кенгайтирди

  • 27-11-2017, 13:50
  • 957
  • Технология
  • Beeline Францияда интернет-роумингни кенгайтирди
    Beeline халқаро роуминг имкониятларини кенгайтирмоқда. Beeline Uzbekistan абонентлари Францияда роуминг хизматидан фойдаланишлари мумкин. Free Mobile мобил оператори Beeline абонентлари учун мамлакат бўйлаб интернет хизматларини тақдим этувчи роуминг-ҳамкорга айланди.

    Мамлакатга кириб келган абонентлар телефонларини ёқишлари билан бир неча дақиқа ўтгач, аппарат тармоқда мустақил равишда рўйҳатдан ўтади. Айрим вазиятларга кўра бу сoдир бўлмаса, телефон менюсида абонент тармоқни танлаши лозим. Сўнгра қўнғироқларни амалга ошириш, ҳамда интернетдан фойдаланиш мумкин. Эътибор беринг: роумингда барча қўнғироқлар пуллик, Beeline рақамидан кириш қўнғироқлари ҳам.

    Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг 185 мамлакатида 489 та ҳорижий операторлар билан ишончли ҳамкорлик алоқалари туфайли тақдим этилган. Beeline абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг хизмати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади.

    » » Beeline Францияда интернет-роумингни кенгайтирди