
Американинг Apple корпорацияси мусиқий композицияларни аниқлашга ихтисослашган Shazam сервисини сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Recode'га таяниб Дарё хабар берди.
Хабар беришларича, битим кейинги ҳафта эълон қилинади. Маълумотларга кўра, Apple компанияси Shazam’ни 400 миллион долларга сотиб олмоқда. Аввалроқ, сервис миллиард долларга баҳоланган эди.
Иккала компаниянинг вакиллари ҳам ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермади.
Shazam’ни Snapchat мессенжерига эгалик қилувчи Snap компанияси ҳам сотиб олмоқчи бўлган, бироқ Apple фойдалироқ таклиф билан чиққан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг