Япониянинг Taisei компанияси мамлакатда тобора авжига чиқаётган ишга муккасидан кетиш билан боғлиқ корпоратив касалликнинг олдини олиш юзасидан инновацион таклиф ишлаб чиқди. Унга кўра, ишда жуда кечгача қолиб кетган ходимларни махсус учар гаджет қўшиқ куйлаб офисдан ҳайдаб юборади. Бу тўғрида дрон ишлаб чиқарувчи Taisei компаниясига таяниб Terabayt.uz хабар бермоқда.
Ишлаб чиқарувчи таклиф қилаётган дрон жуда ақлли — мисоли робот каби. Ундаги махсус камералар ҳамда навигация-ҳаракатланиш тизими "булутли" технология орқали маълумотларни қайта ишлаш марказининг маълумотларига кўра ҳаракатланади. Дрон буюртма келиб тушган идорага томон учади ва у ерга бориб уйга кетишга шошмаётган ходимларни тантанали равишда кузатиб қўяди.
Дарвоқе, ходимни уйига кузатиш учун робот-дрон японларнинг Auld Lang Syne мусиқасидан фойдаланади. Бу қўшиқдан одатда япон дўконлари харидорларни дўкон ёпиладиган вақт бўлганини хабардор қилиш учун фойдаланишади.
2018 йилнинг апрелидан бошлаб бу дрон хизматларидан фойдаланиш мумкин. Ундан фойдаланиш учун эса ойига 443 доллар иш ҳақи тўлаш керак бўлади. Бироқ, бу каби хизматдан фойдаланишга бирор компания ёки корпорациянинг журъати етиш-етмаслиги ҳозирча қоронғу.
Бу дрон ўз-ўзидан яратилмаган. Гап шундаки, бир муддат аввал япониляик аёл журналистлардан бири тинимсиз 159 соат давомида ишлайди ва бунинг оқибатида вафот қилади. Японияда иш вақтидан кейин қолиб ишлаш корпоратив маданиятнинг мажбурий қисми ҳисобланади. Ходимлар шу орқали раҳбариятга ишга қанчалар садоқатли эканлкилари, ишни ҳар нарсадан, жумладан оила ва дўстлардан ҳам устун қўйишларини намойиш қиладилар. Натижада, ишдаги тушкунлик ҳисобига сўнгги йилларда узоқ умр кўрадиган японлар орасида инфаркт, инсульт хасталиклари сони ошиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади