
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ўз турмуш ўртоғи билан Калифорния ўқувчиларига улар туғилганидан бошлаб, таълимни якунлагунига қадар тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий мактаб очишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.
«Бу таълим ва тиббий хизматни ўзида бирлаштирган мактабнинг янги кўриниши бўлади», — деб ёзади Цукерберг Facebook’даги ўз саҳифасида. Мактаб 2016 йил августида фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Мактабда таълим бепул бўлади, у биринчи навбатда ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини қабул қилади. Баъзи ҳолатларда эса болалар ҳали туғилмасидан мактабга қабул қилинади, уларнинг оналари эса туғуруққача парвариш қилинади.
«Саломатлик ва таълим бир-бири билан узвий боғлиқ. Агар бола касал бўлса, таълим олиши қийин кечади. Бутун мамлакат бўйлаб ҳар куни кўплаб болалар ва муаллимлар синфлардаги ёмон саломатлик оқибатларига тўқнаш келади», — дея қўшимча қилди Цукерберг.
Аввалроқ, Цукерберг ўз аёли билан бирга Сан-Франциско шаҳри ва унинг атрофидаги мактабларни қўллаб-қувватлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан 120 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар