10:41 / 28.10.2015
4 981

Apple iPhone эгаларини 5 млн долларга “туширди”

Apple iPhone эгаларини 5 млн долларга “туширди”
Уильям Скотт и Сьюзанн Шмидт Филипс исмли фойдаланувчилар судга Apple устидан даъво билан чиқишди. Даъво аризасида iPhone операцион тизимини iOS 9га янгилангандан сўнг трафик сарфи анча ортиб кетгани, Apple эса бу ҳақда олдиндан огоҳлантирмагани ёзилган. Бу интернет фойдаланувчиларига 5 млн долларга тушган.

Мижозлар “Wi-Fi ёрдами” функцияси барчасига сабабчи, деб ҳисоблашади. Бу функция янги операцион тизимда пайдо бўлди ва стандарт ҳолатда фаол бўлади. iOS 9 Wi-Fi уланганлик даражасини аввал текшириб, сўнг тезроқ ва барқарорроқ ишлайдиган канални танлайди. Бепул Wi-Fi уланишдан пуллисига ўтганида тизим фойдаланувчи тасдиғини сўрамайди. Натижада “олмафон” фойдаланувчиси учқур интернетдан завқланиб, чўнтакка етадиган зарарни хаёлига келтирмайди.

Бу ҳол Appleнинг мобиль операцион тизимидан шикоят қилганларнинг биринчиси эмас, илгари ҳам трафикнинг ортиб кетишидан бир қатор арзлар бўлган эди. Бу муаммога учрамаслик учун созламаларнинг “Уяли алоқа” бўлимига кириб “Wi-Fi ёрдами” функцияси ўчириб қўйилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Apple iPhone эгаларини 5 млн долларга “туширди”
[/banner_pushhouse