Бугунги кунда барчанинг беминнат кўмакчисига айланган “Google” қидирув хизматининг расмий Youtube каналида йил давомида энг кўп изланган савол ва ҳодисалар рўйхати эълон қилинди.
Хабарда айтилишича, жаҳоннинг турли бурчакларида истиқомат қилувчи инсонлар президентлик сайловларида ғолиб бўлган Дональд Трамп ва Эммануэл Макрон шахсига оид янгиликлар билан қизиққанлар. Шунингдек фойдаланувчилар қуёш тутилиш ҳодисаси ва норозилик намойишлари ҳақидаги маълумотларни ҳам жуда кўп излашган.
Қидирув хизматига киритилган саволлар орасида эса “Ўрмон ёнғинлари қандай бошланади?”, “КХДРнинг ракеталари қанча узоқликкача уча ола?”, “Бўронлар қандай қилиб шаклланади?”, “Довул пайтида кучукни қандай тинчлантириш мумкин?”, “Сув тошқини қурбонларига қандай ёрдам кўрсатиш керак?” деган саволлар энг оммабоплари саналган.
Шунингдек, интернет фойдаланувчиларини қочқинлар, АҚШ ва Мексика орасидаги девор қиймати, дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаёган терактлар ҳақидаги маълумотлар ҳам қизиқтирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди