date
views 4 514

“123456” йилнинг энг омадсиз пароллари антирейтингида етакчилик қилмоқда

“123456” йилнинг энг омадсиз пароллари антирейтингида етакчилик қилмоқда
SplashData компанияси ҳар йили энг омадсиз пароллар рейтингини тузиб чиқишидан хабарингиз бор. Компаниянинг 2017 йил учун тузилган навбатдаги рейтингида “123456” биринчи, “password” сўзи иккинчи, “12345678” пароли учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, шахсий аккаунтни ҳимоялаш мақсадида рўйхатдан ўтказилувчи энг омадсиз пароллар қаторида qwerty, football, admin, welcome, login, abc123, dragon, master и passw0rd каби сўзларни ҳам кўриш мумкин.

Хабарда айтилишича, аксарият кишилар пароль таркибидаги “о” ҳарфи “0” сонига ўзгартирилса, хакерлар уни топа олмайдилар деб ўйлашади, аммо ушбу маълумотлар хакерлар учун мутлақо янгилик эмас.

Мутахассилар аккаунтларни ҳимоялаш учун, ҳарф, рақам ва белгилардан иборат бўлган мураккаб пароллар танлашни тавсия этадилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » “123456” йилнинг энг омадсиз пароллари антирейтингида етакчилик қилмоқда