АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳамда Американинг «Матбуот эрканлиги» жамғармаси (Freedom of the Press Foundation) янги иловани яратишди. Бу дастур смартфонни кузатувдан сақловчи тизимга айлантира олади. Бу ҳақда «Wired» нашрига таяниб «Terabayt» хабар берди.
Haven деб номланувчи ушбу илова Android тизими базасидаги арзон смартфонларга ўрнатишга мўлжалланган. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, бу дастур ўрнатилган телефонни эгаси ўз уйида ёки ўзи жойлашган меҳмонхона хонасида қолдириб кетиши лозим. Haven ёрдамида бу смартфон махфий тарзда атрофни видеотасвирга туширади, овозларни ёзиб олади ва буларни ўз эгасига юборади.
Сноуден фикрича, бу усул ёрдамида хонада эгаси йўқлигида кимдир кириб, тинтув ўтказишга, яширин камера ёки диктофон ўрнатишга уринганлигини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, бегоналар смартфонни очишга ёки унга жосуслик дастурларини ўрнатишга уринса ҳам Haven дастури буни аниқлаб, эгасини огоҳлантиради.
Haven хонага кирган бегоналарни тўхтатиб қола олмаслигини Сноуден тан олган, бироқ илова бу ҳолатни ҳужжатлаштириб қўйиши ва фош этишининг ўзи ҳам катта гап, деган у. Шу тариқа, бу дастур махсус хизматлар вакилларининг ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишларига халақит беради.
Айтиш керакки, Эдвард Сноуден дастлаб АҚШ хавфсизлик идорасида ишлаган ва четга қочиб кетиб, бу муассасанинг сирларини фош қилгани билан танилган. Унга Россияда бошпана берилган бўлиб, ҳозиргача ўша ерда яшайди. АҚШда эса Сноуденга давлатга хиёнат қилганлик айби қўйилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди