13:34 / 05.01.2018
5 904

2,1 млрд доллар. Хитой сунъий идрок соҳасида «инқилоб»га тайёрланмоқда

2,1 млрд доллар. Хитой сунъий идрок соҳасида «инқилоб»га тайёрланмоқда
Хитой Пекин шаҳрида технопарк қурилишига 13,8 млрд юань (2,1 млрд доллар) йўналтиради, у сунъий идрок ва булутли ҳисоблаш билан боғлиқ ишланмалар ҳамда лойиҳаларга бағишланади. Бу ҳақда “Синьхуа”га таянган ҳолда “Кун.уз” хабар бермоқда.

Технопарк Пекин шаҳри четидаги Мэньтоугоуда жойлашади. Унинг қурилиши тахминан беш йил давомида олиб борилади.

Технопаркда 400 та компания жойлаштирилади, тадқиқотлар, ишланмалар, маҳсулотлар қиймати йилига тахминан 50 млрд юанга (7,7 млрд доллар) тенг бўлади.

Технологик паркни барпо этиш ишлари билан «Хитойдаги Кремний водийси» номини олган Чжунгуаньцунь илмий маркази назорати остида бўлган компания шуғулланади. У 1950-йилларда илм-фан ва таълимнинг интеграцияси учун ташкил этилган.

Паркнинг технологик тузилмасига бешинчи авлоддаги мобиль тармоғи, суперкомпьютер ва булутли сервислар киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2,1 млрд доллар. Хитой сунъий идрок соҳасида «инқилоб»га тайёрланмоқда