16:00 / 05.01.2018
5 376

"Рубикнинг кубиги". Америка олимлари хакерлар ҳужумига бардошли, "суперҳимояланган" компьютерни яратмоқчи

"Рубикнинг кубиги". Америка олимлари хакерлар ҳужумига бардошли, "суперҳимояланган" компьютерни яратмоқчи
Мичиган университетининг бир гуруҳ олимлари муҳим маълумотларнинг ўрнини мунтазам равишда ўзгартириб турувчи ва шу орқали хакерлар ҳужумига бардошли «Morpheus» компьютерини яратади, деб хабар берди Xabar.uz.

Мичиган университети (АҚШ) Мудофаа тадқиқот лойиҳалари агентлигидан (DARPA) суперҳимояланган компютерни яратиш учун 3,6 миллион доллар грант олди.

Университетнинг информатика ва муҳандислик бўйича профессори Тодд Остин ушбу лойиҳага раҳбарлик қилади ва айнан у ҳозирда кенг тарқалган киберхавфсизликка ўзгача ёндошиш таклифини билдирган.

«Биз ечиб бўлмас бошқотирмани яратмоқчимиз. Бу худди Рубикнинг кубигига ўхшайди ва ҳар сафар киприк қоққaнингизда у ўзгаради», — дейди Остин. Унинг сўзларига кўра, «Morpheus» мунтазам равишда муҳим маълумотларнинг жойини ўзгартириб туради, шу сабабли хакерларда муваффақиятли ҳужумни амалга ошириш учун етарлича вақт бўлмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » "Рубикнинг кубиги". Америка олимлари хакерлар ҳужумига бардошли, "суперҳимояланган" компьютерни яратмоқчи