Норвегиянинг «Avinor» миллий авиакомпанияси 2040 йилга қадар ҳозирги самолётларидан тўлиқ воз кечиб, ички ва Скандинавиянинг бошқа мамлакатларида парвозларни амалга оширишда электр самолётлардан фойдаланиш ниятида. Компаниянинг ижрочи директори Даг Фалк-Петерсеннинг айтишича, Норвегия ушбу қарори орқали электр транспорти соҳасида етакчига айланади, деб хабар берди «Xabar.uz».
«Биз 1,5 соатгача бўлган парвозларнинг барчасини мутлақ электр энергиясида ҳаракатланадиган самолётларда амалга ошириш мумкин деб ҳисоблаймиз», — деди Даг.
Унинг таъкидлашича, бу каби диапазон барча ички рейслар ва Скандинавия мамлакатларининг пойтахтларигача бўлган масофа учун етарли.
Аввалига авиакомпания биоёқилғи ва гибрид двигателли технологияларни синаб кўради. Шунингдек, «Avinor» 19 йўловчига мўлжалланган кичик электросамолётлардан фойдаланган ҳолда тижорий рейсларни амалга ошириш учун тендер ташкиллаштирмоқчи. Ҳаво кемасининг илк парвозлари 2025 йилга мўлжалланган.
«Avinor» раҳбари электросамолётлардан фойдаланиш Норвегиянинг экологик ҳолатига ижобий таъсир қилади деган умидда. Статистик маълумотларга кўра, мамлакат ҳудудидаги «парник газ»ларининг 2,4 фоизи ҳаво транспортлари ҳисобига тўғри келади.
Экспертларнинг фикрича, одам ташувчи биринчи электросамолётларнинг пайдо бўлишига ҳали анча вақт бор. Ҳозирги аккумуляторлар йирик самолётларни ҳавога кўтариш қувватига эга эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди