
15 декабрь куни айни пайтда бўлажак сайловлар арафасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораётган “Ўзбекистон Либерал-Демократлар” партиясининг ташвиқот воситаларидан бири, партия сайти “uzlidep.uz” маълум муддат ишламай қолди. Шунингдек, 16 декабрь куни партиянинг фейсбукдаги саҳифаси билан ҳам муаммолар содир бўлган, Бу ҳақда “12news.uz” га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.
Партия вакилининг айтишича, сайт ва УзЛиДеп матбуот хизматининг фейсбукдаги саҳифасига чет-эллик хакерлар томонидан ҳужумлар уюштирилган. Вакилнинг маълум қилишича, бу муаммолар тезда бартараф қилинган ва ҳозирда сайт ҳам, саҳифа ҳам одатдаги режимда ишламоқда.
Қайд этиб ўтиш керакки, “uzlidep.uz” сайтига сайловга тайёргарлик жараёнига оид энг янги хабарлар, депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар ва роликлар жойлаштириб борилиб, сайт айни пайтда сайловчилар ва бошқа нашрлар учун асосий манба ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар