Тошкентдаги яна 280 та чорраҳа кузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини қайд этиш камералари билан жиҳозланади. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Компьютер маркази» бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов маълум қилди. 2018−2020 йилларга мўлжалланган дастурда камералар билан таъминланган чорраҳалар қамровини кенгайтириш кўзда тутилган.
Айни пайтда камералар фақатгина светофорнинг қизил чироғидан ўтиш ва тезликни меъёридан оширишни қайд этмоқда. Шуҳрат Муродовнинг сўзларига кўра, яқин вақтларда бошқа қоидабузарликларни ҳам қайд этишни йўлга қўйиш мўлжалланаётгани йўқ.
Қоидабузарликларни қайд этишнинг автоматлаштирилган тизими 2017 йил 15 март ойидан буён Тошкентдаги 115 та чорраҳада ишлаб келмоқда. Биринчи кунларда 8000 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган бўлса, айни дамда улар сони ҳафтасига 2000 тадан камроқни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар