Ўзбекистон яқин вақтларда ўзининг сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
«Бу бизнинг стратегик йўналишларимиздан бири. Аэрокосмика соҳасидаги ишланмалар йўқотилди, 25 йил давомида бу соҳада ҳеч қандай иш қилинмади, шунинг учун биз ҳозир ўз аэрокосмик зонамиздан фойдаланмаймиз», — деди вазир.
«Ҳозирда ушбу соҳада стратегик режалар ишлаб чиқилмоқда ва энг катта қадамлардан бири ўз сунъий йўлдошларимизнинг учирилиши бўлади», — деди Иброҳим Абдураҳмонов.
Унинг сўзларига кўра, сунъий йўлдошнинг учирилиши ҳаётнинг кўплаб соҳалари, жумладан телевидение ва интернетни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Вазир энг асосий вазифалар сифатида аэрокосмик тадқиқотлар билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот институтларини ташкил этишни таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Давлат дастурида 2035 йилгача Ўзбекистон аэрокосмик саноатини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш кўзда тутилган эди. Ҳужжатда миллий авиация соҳасини қайта тиклаш ҳақида ҳам сўз боради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар