07:05 / 27.01.2018
5 828

Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони қанчалигини биласизми?

Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони қанчалигини биласизми?
2017 йилда мобиль алоқа абонентлари сони 1,4 миллионга ошиб, 22,8 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайтидаги статистик маълумотлари гувоҳлик бермоқда, деб ёзади Sof.uz.

Республика бўйича базавий станциялар 2018 йил январида 22,2 минг донани ташкил этиб, 2017 йилнинг худди шу ойига нисбатан қарийб 4000 тага кўпайган.

Интернет фойдаланувчилари сони 2017 йилда қарийб учдан бир қисмга кўпайиб, 20 миллионлик кўрсаткичга етди.

Интернетга уланиш тезлиги 2017 йил бошига нисбатан кескин ошиб, 65,7 минг Мбит/с дан 104 минг Мбит/с га етди.

Провайдерлар учун ташқи интернет каналига уланиш нархлари қарийб 2,5 баробарга пасайтирилиб, ўтган йил бошидаги 76,6 доллардан 30,2 долларга туширилди.

2017 йилда оптик толали алоқа линиялари 2000 км дан зиёдроққа узайтирилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони қанчалигини биласизми?